Манчестер Юнайтед икки футболчи билан хайрлашади
0
Sun Sport хабарга кўра, бразилиялик ва инглиз футболчиларининг кетиши "қизил иблислар"га маош харажатларида 35 миллион евродан ортиқ маблағни тежаш имконини беради. 33 ёшли Каземирога Саудия Арабистони Про Лигасининг вакиллари қизиқиш билдирмоқда.
25 ёшли Жейдон Санчо эса ҳозирги мавсумни Астон Вилла сафида ижарада ўтказмоқда. Уни Италия А Сериясининг бир нечта клублари билан боғлашмоқда.
Манчестер Юнайтед 11 турдан сўнг Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.
