Туркия ва Руминия ўйинига баҳо берилди
0
"Руминия - ЖЧ-2026 саралашининг плей-офф босқичида осон рақиб эмас. Бу жуфтликдаги имкониятлар тенг, деб айтиш мумкин.
Лекин умид қиламанки, Туркия Руминияни мағлуб эта олади", - деди Ахмет Полат. Ҳозирча 48 терма жамоанинг 42 таси ЖЧ-2026 мусобақасида иштирокини кафолатлаган.
Туркия терма жамоаси 26 март куни Руминияга қарши ўз майдонида ўйнайди. Ушбу баҳс ғолиби Словакия – Косово жуфтлигининг кучли жамоасига қарши Жаҳон чемпионатига чиқиш учун ҳал қилувчи ўйинда қатнашади.
