Фиорентина мураббийи: Биз пастдамиз
0
Ванолининг сўзларига кўра, Ювентусга қарши ўйиндаги дурангдан кейин жамоа камтарликни сақлаши керак, чунки ҳозирги асосий мақсад чемпионатда қолиш ҳисобланади. "Биз пастдамиз ва қаерда эканлигимизни тушунишимиз керак.
Жамоа ўз ишига содиқлигини кўрсатди, Кеан эса яна бир бор Фиорентина либосини қанчалик қадрлашини исботлади", — деди Ваноли Football Italia нашрига берган интервюсида. Айни дамда "фиолкалар" А Сериянинг турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб туришибди ва уларнинг ҳисобида атиги олти очко мавжуд.
