Добавить новость
ru24.net
World News
Ноябрь
2025

Погба 811 кундан сўнг майдонга қайтди

0
Монако жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба Франция чемпионатининг 13-турида бўлиб ўтган "Ренн"га қарши ўйинда жамоа сафида дебют қилди. Ушбу учрашувда "Монако" 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

32 ёшли Погба "Монако"нинг бошланғич таркибига киритилмади, бироқ у 85-дақиқада майдонга тушди. Бу Погбанинг 811 кундан сўнг илк расмий ўйини бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Погба охирги марта 2023-йил 3-сентябр куни майдонга тушган эди. Шундан сўнг футболчи антидопинг қоидаларини бузганлиги учун дисквалификация қилинган ва кейинчалик ўз спорт формасини тиклаш билан банд бўлган.

"Монако" ўзининг навбатдаги учрашувини 26-ноябрь куни "Пафос"га қарши ўтказади. Чемпионлар Лигаси умумий босқичидаги ўйин Тошкент вақти билан 22:45 да бошланади.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса