Добавить новость
ru24.net
World News
Ноябрь
2025

Нунес: Мағлубиятни изоҳлашнинг кераги йўқ

0
"Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасининг 12-турида сафарда "Ньюкасл"га 1:2 ҳисобига имкониятни бой берди. "Ньюкасл"га ғалабани Харви Барнснинг 64 ва 70-дақиқаларда киритган голлари таъминлади.

"Манчестер Сити" сафида Рубен Диаш 68-дақиқада битта гол киритди. "Бугун бизнинг кунимиз эмас эди", - дейди "Манчестер Сити"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Матеус Нунес.

"Бошқа бир кунда вазиятлардан яхшироқ фойдаланишимиз мумкин эди ва ўйин натижаси бутунлай бошқача бўларди. Бу мағлубиятни сеҳрли бир сабаб билан тушунтириш шарт эмас.

Мағлубият ҳар доим ёқимсиз бўлади. Яхши томони шундаки, тез орада янги ўйин бор, ва биз унга эътибор қаратишимиз керак.

Олдинда ҳали кўп ўйинлар бор, биз чемпионлик учун курашамиз", - дея Нунеснинг сўзларини келтиради City Xtra. 25-ноябр куни Хосеп Гвардиола жамоаси Чемпионлар Лигаси доирасида "Байер"га қарши баҳс олиб боради.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса