Левандовски: 'Барселона'нинг мақсади — барча ўйинларда ғалаба
0
У 4-дақиқадаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилди. "Йил охиригача яна саккизта ўйин бор ва мен ҳар бирида ғалаба қозонишимиз мумкинлигига ишонаман.
Ўзимни зўр ҳис қилмоқдаман, жамоамиз ҳам яхши ҳолатда. Агар бугунгидек ўйнашда давом этсак, 2025 йилда қолган барча ўйинларда ғалаба қозонишимиз аниқ", — деди Левандовски DAZN телеканалига берган интервьюсида.
Каталония клуби Ла Лигада Мадриднинг Реал жамоаси билан очколар сони бўйича (31 очко) тенглашди, бироқ "Қироллик клуби"нинг битта захира ўйини бор.
