Зиркзее "Рома"га ўтиши мумкин
0
Томонлар ижара шартларини муҳокама қилмоқда. Tuttomercatoweb хабарига кўра, келишувга сотиб олиш мажбурияти қўшилиши мумкин, бу эса Рим клуби жорий мавсум якунида Чемпионлар лигасига йўлланма олган тақдирда кучга киради.
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жорий мавсумда 24 ёшли ҳужумчини атиги тўрт марта майдонга туширди, уларнинг барчасида Зиркзее захирадан ўйинга қўшилди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг қиймати 28 миллион еврони ташкил этади.
