Добавить новость
ru24.net
World News
Ноябрь
2025

Жанубий Кореяга юборишни ваъда қилган судя қамоққа олинди

0

Андижонда ҳакамлик суди судяси пора олганликда гумонланиб, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинди. ДХХ хабарига кўра, судя Андижон вилоятида яшовчи икки фуқарони ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Жанубий Кореяга мавсумий ишчи сифатида юборишни ваъда қилган.

Бу “хизмат” эвазига у фуқаролардан 15 000 АҚШ доллари талаб қилган ва ишни тезлаштириш баҳонасида 4 100 долларни аванс сифатида олган.

Бироқ, судя ваъдасини бажара олмаган ва пулнинг бир қисмини қайтараётганида ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса