Добавить новость
ru24.net
World News
Ноябрь
2025

Италияда онаси қиёфасига кириб пенсия олган эркак ушланди

0

Италияда 57 ёшли эркак уч йил давомида вафот этган онасининг пенсиясини ноқонуний равишда олиб келгани ошкор қилинди. CNN маълумотига кўра, у марҳума онаси — 2022 йилда 82 ёшида вафот этган Гразиэлла Далл’Оглио — қиёфасига кириб, янги паспорт расмийлаштириш учун идорага келишга уринган.

Эркак аёлнинг кийимларини кийиб, бўяниш ва парик ёрдамида унинг қиёфасини максимал даражада такрорлаган. Бироқ ҳужжат расмийлаштирувчи ходим унинг ҳолати, юриш-туриши ва овозидан шубҳа қилиб, полицияга мурожаат қилган.

Кузатув камераларида “марҳума” машина ҳайдаб келгани аниқланган — аёлда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган. Полиция эркакни дарҳол қўлга олган.

Текширув чоғида ҳуқуқ-тартибот ходимлари аёл яшаган хонадондан яна бир даҳшатли очиқланишни топди: марҳуманинг мумиёланган жасади кир ювиш хонасидаги шкафдан махсус қопларга ўралган ҳолда олинган. Терговда эркак жасадни чиришдан сақлаш учун махсус усуллар қўллаганини ҳам айтмоқда.

У жасадни яшириш, давлатни алдаш, бошқа шахс қиёфасига кириш ва сохта ҳужжатлар тайёрлашда айбланмоқда. Марҳуманинг ўлими бўйича суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Италия полицияси таъкидлашича, мамлакатда марҳумлар номидан пенсия олишга уриниш ҳолатлари кам эмас — реестрлар ўртасидаги маълумот алмашинуви кечикиши айрим фирибгарларга имконият яратиб қўяди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса