Олимпиакос мураббийи: "Реални мағлуб этишимиз мумкин эди"
"Жамоа учрашувни яхши бошлади. Якуний ҳисоб 4:3 бўлиб, "Олимпиакос" фойдасига ҳал бўлиши мумкин эди.
Биз ажойиб биринчи голни урдик, бироқ "Реал"нинг жавоб голи бизни ҳайратда қолдирди. Жамоа охиригача курашди.
Баҳс якунида рақиб ҳимояланишга мажбур бўлди, бу эса бизнинг ҳаракатларимиз қанчалик самарали бўлганини исботлайди", - деди uefa.comга берган интервьюсида мураббий. Грек клуби ҳисобида ҳозирча атиги икки очко мавжуд бўлиб, улар Чемпионлар Лигаси умумий босқичида 33-ўринни эгаллаб турибди.
