Реал Мадрид Конатени қўлга киритмоқчи
TEAMtalk нашрининг хабарига кўра, "Реал" раҳбарияти мавсум якундида футболчини ўз жамоасига жалб қилишига ишонмоқда. Шу билан бирга, "Ливерпул" раҳбарияти янги шартнома бўйича музокаралар жараёнидан мамнун.
Сўнгги учрашувлар "умидли" ўтган. Ибраима Конате мадридликлар учун трансфер бозоридаги устувор мақсад бўлиб қолмоқда, гарчи у жорий мавсумда унчалик ёрқин ўйин кўрсата олмаган бўлса-да.
26 ёшли футболчига "Бавария" ва "ПСЖ" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
