Бернарду Силва қайси клубни танламоқда?
31 ёшли футболчига Саудия Арабистони лигаси клублари қизиқиш билдираётган бўлса-да, Ювентус ва Милан ҳам ўз қаторига қўшиб олиш ниятида. Calciomercato хабарига кўра, Силва фаолиятини Европа топ чемпионатларидан бирида давом эттиришни маъқул кўради ва Италияга кўчиб ўтишга тайёр.
Transfermarkt мутахассислари "Манчестер Сити" сардори қийматини 32 миллион евро деб баҳолашмоқда. Силва ушбу жамоада 2017 йилдан бери тўп суриб келмоқда.
