Брюгге дарвозабони иккита қовурғасини синдирди
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Брюгге" асосий дарвозабони Нордин Якерсни йўқотди. Унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди — икки қовурғаси синган.
Бу эса бельгияликлар учун камида икки ой давомида Якерссиз ўйнашга тўғри келишини англатади. Энди "Брюгге" дарвозасини катта эҳтимол билан "Ливерпул" мухлисларига яхши таниш бўлган Симон Миньоле қўриқлаши мумкин.
У илгари айнан Якерснинг муваффақиятли ўйинлари сабаб асосий таркибдаги ўрнини йўқотган эди.
