Шесни: "Барселона" учун текин ўйнадим
Январ ойида эса тажрибали дарвозабон Иньяки Пенья билан рақобатда ғалаба қозониб, "кўк-анорранглилар"нинг асосий дарвозабонига айланди. "Барселонадаги илк мавсумида мен текин ўйнадим.
Клубдан айнан шунча маблағ олдим, бу сумма "Ювентус" билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш учун тўланган сумма эди", – дея тан олди 35 ёшли футболчи Barca Universal манбасига берган интервьюсида. Июл ойида Шесни "Барселона" билан 2027 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолади.
