Бавария директори мағлубият ҳақида гапирди
Ўйиндан сўнг мюнхенлик клубнинг бош директори Ян-Кристиан Дризен изоҳ берди. "Бироз изланиб кўрдим ва баъзи унутилган нохуш лаҳзаларни эсладим.
Биз охирги марта 144 кун олдин, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ПСЖга қарши мағлуб бўлган эканмиз. Сўнгги 18 ўйинда 17 та ғалаба ва бир дуранг қайд этилган.
Биз ғалабага одатлангандик, шу сабаб мағлубиятни қабул қилиш қийин. Бугун баъзилар айтдики: "Яхшиси ҳозир ютқазганимиз яхши, плей-офф босқичида эмас." Бу фикрда мантиқ бор," – дея Дризеннинг сўзларини келтиради Goal портали.
Бавария кейинги ўйинини 29-ноябр куни Германия чемпионатида Санкт-Паули жамоасига қарши ўтказади.
