Томори Роналдуни қандай тўхтатганини эслади
Ўша ўйинда Томори юлдуз футболчини тўхтата олган ва “россонери” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. “Учрашувдан олдин ўзимга: ‘Бугун Роналдуга гол уришга йўл қўймайман’, деб айтдим.
Қандайдир тарзда босимдан қутулишга муваффақ бўлдим. Роналду ўз фаолияти давомида шунчалик кўп гол урган-ки, агар мен уни тўхтата олмаган бўлсам ҳам, ҳеч ким ҳайрон қолмасди.
Муҳими, унга тўпни биринчи бўлиб тегизиш имконини бермаслик эди – акс ҳолда ҳаммаси тамом бўларди,” – дейди Томори, унинг сўзларини Италия матбуоти келтиради. Маълумки, Криштиану Роналду 2021 йили “Ювентус”ни тарк этиб, “Манчестер Юнайтед”га ўтган эди.
2023 йил бошидан эса португалиялик ҳужумчи Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубида ўйнамоқда.
