Каваминга Реал Мадриддаги муаммолар ҳақида гапирди
"Жамоамиздаги муаммолар? Бу фақат оммавий ахборот воситаларининг уйдирмаси.
Ҳозир бизнинг кийиниш хонамиз ҳеч қачон бунчалик жипс бўлмаган. Биз ғалабалар ва мураббийимиз учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", – дея изоҳ берди Каваминга таниқли журналист Фабрицио Романо орқали.
Чоршанба куни Мадрид клуби Чемпионлар Лигасида Грециянинг "Олимпиакос" жамоасини 4:3 ҳисобига мағлуб этди. Якшанба куни эса Ла Лига доирасида "Жирона"га қарши ўйин ўтказилади.
