Флик Педри ҳақида яхши хабар берди
Энди эса 23 ёшли футболчи яна ўйинга қайтишга тайёр. "Педрининг ҳолати?
Унга эртага ўйин вақти берилади, аммо асосий таркибда майдонга тушмайди", - деди Флик матбуот анжуманида. Ҳозирда "Барселона" Ла Лига доирасидаги ўз майдонида "Алавес"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.
Ушбу учрашув шанба, 29-ноябрь куни бўлиб ўтади. "Барселона" айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Каталонияликлар "Реал"дан бир очко орқада қолмоқда.
