Реал Мадрид тарбияланувчиси Пас А серияда энг яхши ассистент бўлди
21 ёшли футболчининг ҳозирда бешта самарали пас билан чемпионатнинг энг яхши натижаси мавжуд. Бундан ташқари, Реал Мадрид тарбияланувчиси умумий голов ва ассистлар сони бўйича ҳам етакчи – бу кўрсаткич 10 тани ташкил этади.
Николас Пас ўтган йилнинг ёзида Реал Мадриддан Комога кўчиб ўтган эди. Тахминларга кўра, мавсум якунлангач, Ла Лига гранди ёш юлдузни қайтариб сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
