Лапорта Флик билан суҳбат ҳақида гапирди
"Мен Лондондан қайтишда Флик билан суҳбатлашдим. Ҳанси ва бутун жамоанинг реакцияси менга жуда ёқди – ҳамма бирлашганлиги сезилади.
Мураббий оптимистик кайфиятда ва мен ушбу ўйин биз учун бурилиш нуқтаси бўлишига ишонадиганларданман", – деди Лапорта испан оммавий ахборот воситаларига. Шанба куни "Барселона" Ла Лига 14-турида ўз майдонида "Алавес"ни қабул қилади.
