Матета Серия А клубларини қизиқтирди
Манбага кўра, Франция терма жамоаси ҳужумчиси Серия А ва АПЛ клублари радасига тушган. Айниқса, италиялик Россонерилар — Милан клуби Матетага қизиқиш билдирган ва қишки трансфер ойнасида Кристал Пеласга расман таклиф билдиришни режалаштирмоқда.
Матета 2022 йилдан буён Кристал Пелас сафида тўп сураётган. Жорий мавсумда 28 ёшли футболчи 21 ўйинда қатнашиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.
Трансфермаркт портали унинг трансфер қийматини 35 миллион евро деб баҳолаган.
