Барселона Гонсало Инасиуни кузатмоқда
Манбаларга кўра, "кўк-анорранглилар" 24 ёшли португалиялик футболчининг ўйинларини диққат билан кузатмоқда. Бироқ Барселонада давом этаётган молиявий муаммолар сабабли, қишда ушбу трансферни амалга ошириш жуда қийин бўлиши мумкин.
Жорий мавсумда Инасиу барча турнирлар доирасида 19 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган. Инасиунинг Спортинг билан меҳнат шартномаси 2027 йилгача амал қилади.
Трансфермарк портали футболчини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
