Паредес Неймарни Бока Хуниорсга таклиф қилди
"Мен Неймар билан тез-тез гаплашиб тураман. Очиғи, бизнинг муносабатларимиз жуда яхши, биз дўстмиз.
У билан доим алоқадамиз, аммо ҳозирда у бошқа клубда. Биз бошқа клублар ва футболчиларнинг қарорларига ҳурмат билан қарашимиз керак, шунинг учун бу мавзуда кўп гапира олмайман.
Аммо агар у истаса, биз уни кутиб оламиз", - дея таъкидлади 31 ёшли Паредес Mundo Boca Radio эфирида. Ҳозирда 33 ёшли Неймар Бразилиянинг "Сантос" клубида тўп сурмоқда.
Бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси бир ярим ой ичида якунига етади.
