Унион Берлин сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлди
90-дақиқага қадар таблодаги 1:0 ҳисоби ўзгармади, бироқ сўнгги дақиқаларда меҳмонлар ўйинни ўзгартиришга муваффақ бўлишди. Стефан Шиммер ва Ян Шёппнернинг голлари Ҳайденҳаймга 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди.
Ушбу натижа Ҳайденҳаймни Бундеслига турнир жадвалидаги сўнгги поғонадан 15-ўринга кўтарди ва улар ҳисобида 8 очко мавжуд. Унион Берлин эса 15 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.
