Добавить новость
ru24.net
World News
Ноябрь
2025

Гамбург 10 киши билан ғалаба қозонди

0

"Гамбург" ва "Штутгарт" Германия чемпионати 14-тури доирасида ўзаро куч синашди. Мазкур ўйин кутилмаган натижа билан якунланди.

Меҳмонлар майдонда устунликни қўлга киритишди ва 81-дақиқада ҳисоб 1:1 бўлганида улар сон жиҳатдан кўпчилик бўлишди. Бироқ, шунда ҳам "Гамбург" имкониятни қўлдан бой бермади ва ўйиннинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган тўртинчи дақиқада Фабио Виейра гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

Бу ғалаба "Гамбург"нинг Бундеслигадаги бешта ғалабасиз ўйинлар сериясига якун ясади. "Динозаврлар" турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилишди.

"Штутгарт" эса мағлубиятга учраб, 6-ўринда қолмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса