Фрайбург Майнцни тор-мор қилди: 4:0
Голларни Кюблер, Грифо, Манзамби ва Остерхаге киритишди. Ўйин биринчи бўлимдаёқ мезбонлар фойдасига ҳал бўлиб бошлади: ҳисоб 2:0 бўлгач, меҳмонлар бир ўйинчидан айрилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолди.
Шу пайтдан бошлаб ўйиннинг интригаси йўқолди. Мазкур ғалаба орқали "Фрайбург" Бундеслиганинг турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди.
"Майнц" жамоаси эса 6 очко билан турнир жадвалининг қуйи поғонасида, яъни охирги ўринда қолмоқда. Ўйиннинг муҳим воқеалари: "Фрайбург" 4:0 "Майнц" (1:0) 12' – Лукас Кюблер 26' – Винченцо Грифо 50' – Йохан Манзамби 90' – Патрик Остерхаге
