Хаби Алонсо: "Реал"нинг пасайиш сабаби ҳақида
Бу "Реал"нинг кетма-кет учинчи дурранги бўлиб, Испания чемпионатида бундай натижалар кузатилди. "Кетма-кет учта дуррангдан кейин ўйинчиларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ.
Ҳар учала учрашувда ҳам ғалабага яқин эдик. Мавсум давомида доимо кўтарилиш ва пасайишлар бўлиб туради.
Биз ҳужумда янада кескинроқ ўйнашимиз ва тўпни узоқроқ назорат қилишимиз зарур. Ушбу муаммони чуқур таҳлил қиламиз ва ўйинимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз", – деди Хаби Алонсо Madrid Universal нашрига берган интервьюсида.
Ушбу муваффақиятсизликлар серияси "Реал"га қимматга тушди: мадридликлар турнир жадвалидаги биринчи ўринни "Барселона"га бой берди. Эндиликда каталонияликлар "Реал"дан бир очко олдинда.
