Добавить новость
ru24.net
World News
Декабрь
2025

Тошкентда 4–5 декабр кунлари ёмғир ва совуқ кутилмоқда

0

Ўзгидрометнинг маълумотига кўра, келаётган ҳафтанинг бошида Тошкентда ниҳоят узоқ кутилган ёғингарчилик кузатилади. 4–5 декабр кунлари енгил ёмғир ёғиб, шаҳар ҳавосида жамланган чанг тарқалишига ҳам ёрдам беради.

1–3 декабр орасида республика бўйлаб қуроқ ва барқарор об-ҳаво сақланади. Ҳарорат ўса бориб, 3 декабрда кундузги кўрсаткич 12–15 даражагача етади.

4–5 декабрда эса мамлакатга нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келади. Шимолий ҳудудлардан ташқари, деярли барча минтақа ва шаҳарларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, тоғли ҳудудларда эса ёмғир-қор аралаш бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Кундузги ҳарорат 6–11 даражагача пасаяди.

1–5 декабр оралиғида тунги ҳарорат -3…-2 даража атрофида сақланади. Айрим жойларда туман тушиши, шамол эса шарқдан енгил ёки ўртача тезликда эшиши мумкин.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса