Камавинга навбатдаги ўйинда майдонга тушиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби марказий ярим ҳимоячиси Эдуард Камавинга яқинда "Атлетико"га қарши ўйинда жароҳати сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Marca нашрига кўра, футболчи жиддий жароҳатдан қутулиб қолган.
Франциялик футболчининг чап тўпиғидаги пайлар бироз чўзилгани аниқланган. Камавинганинг 7-декабр куни "Сельта"га қарши ўтказиладиган кейинги ўйинда қатнашиши ҳақида ҳали аниқлик йўқ, аммо бу имконият рад этилмаган.
Футболчининг ҳолати икки кун давомида тиббий кўрикдан ўтказилади. Жорий мавсумда Камавинга барча турнирлар доирасида 15 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
