Добавить новость
ru24.net
World News
Декабрь
2025
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Кейптаундаги супер турнирда Жавоҳир Синдоров яна элитага қарши...

0

Шахмат оламида эътиборлар яна бир нуфузли мусобақага, “Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025” турнирининг Кейптаунда бўлиб ўтадиган босқичига қаратилмоқда. 5–12 декабрь кунлари ЖАРнинг ушбу афсонавий шаҳриде бўлиб ўтадиган турнир бу йилги энг муҳим интеллектуал воқеликлардан бири сифатида қайд этиляпти.

660 минг долларлик умумий мукофот жамғармасига эга бўлган мусобақада дунёнинг энг кучли 8 нафар гроссмейстери иштирок этади. Турнир айнан айланма ва нокаут тизими уйғунлашган форматда ўтказилиши билан ҳам алоҳида аҳамият касб этади — ҳар бир дуэлда динамика, стратегия ва ўткир комбинациялар тамомила бошқача тус олади.

Қатнашувчилар рўйхати шахмат оламидаги энг довруғли номлардан иборат: Норвегия юлдузи Магнус Карлсен, АҚШнинг тажрибали гроссмейстери Фабиано Каруана, Германия умиди Винсент Кеймер, Ҳиндистоннинг тезкор ўсиб келаётган ёш истеъдоди Аржун Эригаиси, икки карра олимпиада чемпиони Левон Аронян, АҚШ номидан иштирок этаётган Ҳанс Моке Ниман, Эроннинг мардона рақобатчиси Парҳам Магсудлу ва, албатта, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жавоҳир Синдаров.

Мухлисларни қувонтирган жиҳатлардан бири — 19 ёшли Синдаровнинг элита билан бир сафга қўйилиши. У сўнгги йиллардаги ижобий ўсиш динамикаси, мураккаб позицияларда топқирлиги ва босим остида ҳам сокин ўйнай олиши билан танилган. Кейптаунда унга қарши турнирнинг энг кучли рақиблари чиқади ва бу ҳолат Жавоҳирнинг шахсий ривожида навбатдаги катта қадам бўлиши шубҳасиз.

Турнир бошланиши арафасида бутун шахмат жамоатчилиги интрига ва интиқлик билан кутмоқда. Кейптаундаги дуэллар нафақат юқори даражадаги маҳоратни, балки freestyle форматининг беқиёс янгиликларини ҳам намоён этади.

Шубҳасиз, мусобақа давомида ҳар бир партия — ўзига хос спектакл, ҳар бир юриш — катта масъулият ва ғалаба учун қўйилган қадам бўлади. Zamin.uz сайти орқали мусобақанинг барча муҳим янгиликларини кузатиб боринг — интеллектуал жанглар энди бошланяпти.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса