Хаби Алонсо Винисиусга қаратилган ҳуштакларга муносабат билдирди
Эслатиб ўтамиз, Алонсо бразилиялик футболчини 83-дақиқада захирага олди. “Мухлислар эркин: улар ўз фикрини бемалол билдиришга тўлиқ ҳақли”, дея Алонсо сўзларини “Реал” матбуот хизмати келтирди.
Винисиус эса алмаштирилгандан сўнг, ижтимоий тармоқдаги профилидан “Реал” либосидаги суратни олиб ташлади ва статусига кўп нуқта қўйди. Винисиус сўнгги бор 8-турда, 4 октябрь куни “Вильярреал” дарвозасига дубл қайд этган эди.
Шундан кейин унинг энг ёдда қолган эпизоди 1 ноябрь куни “Валенсия”га қарши учрашувда амалга ошира олмаган пенальтиси бўлди.
