Мойес «Арсенал»га қарши ўйинда ҳакамларни тарафкашликда айблади
Ўйиндаги ягона гол 11 метрлик жарима зарбасидан киритилди. Мойес матбуот анжуманида ҳакам қарорларидан норози эканини билдириб, «ҳакам ҳуштаги кўпроқ уларнинг фойдасига чалинди», деди.
Шунингдек, у Жейк О'Брайеннинг қўлини кўтарган эпизодини вазиятни мураккаблаштирган ёмон қарор сифатида баҳолади. Мутахассис «Эвертон» дарвозасига белгиланган пеналти “аҳмоқона” бўлганини таъкидлади ва айнан ўша қароргача унинг жамоаси рақибдан яхшироқ ўйнаганини қайд этди.
Мағлубиятдан кейин Мойес жамоаси 24 очко билан турнир жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда. «Арсенал» эса минимал ғалаба туфайли яна биринчи поғонага қайтди.
