Заварзин: Сафоновнинг ПСЖдаги келажаги дарвозабонлар мураббийига боғлиқ
У Сафонов яхши спорт формасида бўлган ва жароҳат олмаган пайтда ҳам "ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике уни асосан иккинчи дарвозабон сифатида кўрганини эслатди. Заварзин фикрича, қўлидан олган жароҳати бу вазиятни янада мураккаблаштиради.
"У жамоасига катта ёрдам берди, катта иш қилди. Аммо дарвозабонлар мураббийи бор: Матвей тиклангач, унинг ўйини ҳақида нима деса, шунга қаралади.
Кўп нарса шунга боғлиқ", — дея Заварзин сўзларини келтиради "Матч ТВ". Сафонов қўл жароҳати сабаб бир неча ҳафтани ўтказиб юборади.
