Пиза Кальяри майдонида мағлубиятдан қутулиб қолди
Биринчи бўлим охирида, 45-дақиқада Маттео Трамони 11 метрлик жарима зарбасини совуққонлик билан марказга йўллаб, ҳисобни очди — 0:1. 59-дақиқада Габриэле Дзаппа узатган тўпни Майкл Фороруншо аниқ якунлаб, мувозанатни тиклади — 1:1.
Орадан 12 дақиқа ўтиб, Жанлука Гаэтано Семих Киличсойни қулай вазиятга чиқарди ва меҳмонлар яна олдинга ўтди — 2:1. Ўйин сўнгида Кальяри қарши ҳужумда ҳисобни сақлаб қола олмади: Меҳди Лерис узатмасидан сўнг Стефано Морео 89-дақиқада гол уриб, Пизага дурангни олиб берди — 2:2.
Ушбу натижадан кейин Кальяри 15 очко билан 15-ўринда бормоқда. Пиза эса 11 очко билан жадвалда охиридан иккинчи поғонада қолмоқда.
