Антуан Семеньо АПЛда голларга ҳисса қўшиш бўйича ютуқни такрорлади
Жорий календар йилида 25 ёшли Семеньо рақиблар дарвозасини 14 марта ишғол қилди ва 6 бор жамоадошларига голли узатма узатди. Йил якунигача “Борнмут” АПЛ доирасида “Брентфорд” ҳамда “Челси”га қарши майдонга тушади.
Ҳозирда “гилослар” турнир жадвалида 22 очко билан 14-ўринда бормоқда.
