Никлас Зюле Милан билан музокара ўтказди
Манбага кўра, Зюле Италия клубига эҳтимолий трансферга очиқ, бироқ унинг асосий шарти — камида 2028 йилгача мўлжалланган шартнома. Жорий мавсумда Зюле барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда беш учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Ҳимоячининг “Боруссия” билан амалдаги шартномаси келаси ёзгача тузилган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.
