Спорт шифокори Сафонов жароҳати тез битишини таъкидлади
Хабарларга кўра, россиялик посбон майдонга тахминан уч-тўрт ҳафта ичида қайтиши мумкин. Карлицкийнинг айтишича, бундай жароҳатлар одатда жуда яхши битади ва жароҳат қўлда бўлгани учун у тикланиш уч ҳафтадан кўпроқ чўзилишига унча ишонмайди.
У бу фикрини Match TVга берган изоҳида таъкидлади. Жорий мавсумда 26 ёшли Сафонов барча мусобақаларда тўртта учрашувда майдонга тушди.
У учта гол ўтказиб юборди ва икки бор дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
