Аллегри Тьяго Силвани яна «Милан»га қайтармоқчи эди
Манбага кўра, футболчининг ўзи ҳам А Серия клубида яна тўп тепишга тайёр бўлган, бироқ «Милан» раҳбарияти бу таклифни рад этган. Эслатиб ўтамиз, Силва 2009–2012 йилларда «Милан» шарафини ҳимоя қилган.
2024 йил ёзидан буён Силва Бразилиянинг «Флуминенсе» жамоасида ўйнаб келган. Бироқ бир неча кун аввал 41 ёшли ҳимоячи Португалиянинг «Порту» клуби билан меҳнат шартномасини имзолади.
Жорий календар йилида Силва барча мусобақаларда 46 учрашувда майдонга тушиб, 4 гол урди ва 1 голга узатма берди.
