Добавить новость
ru24.net
World News
Декабрь
2025

Рой Кин Беньямин Шешконинг Manchester Unitedдаги стартин баҳолади

0
Manchester Unitedнинг собиқ футболчиси Рой Кин ҳужумчи Беньямин Шешко ҳақида фикр билдирди. Қизил иблислар мавсум бошида словениялик футболчини RB Лейпцигдан 76 миллион еврродан ортиқ маблағ эвазига таркибга қўшиб олганди.

Ҳозирда 22 ёшли ҳужумчи 14 учрашувда 2 та гол урди. Кин Sky Sports эфирида Шешконинг бошланиши осон кечмаганини, бироқ у ҳали ёш экани ва ўзини кўрсатиш учун имкониятлари бўлишини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, баъзида бироз омад ҳам зарур. Кин Шешкода салоҳият борлигини қайд этди, аммо ҳозирча унинг энг кучли томонлари аниқ кўринмаётганини айтди.

Шунингдек, собиқ ярим ҳимоячи ҳозир футболчида ўзига ишонч етишмаётганини урғулади. Якшанба куни Рубен Аморим бошчилигидаги жамоа Aston Villaга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шешко майдонда 73 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ натижали ҳаракат билан ажралиб чиқмади.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса