«Эспаньол» Гарсияни мухлислар ҳужумидан ҳимоя қилиши керак
Маҳаллий мухлислар дарвозабонга «илиқ кутиб олиш» уюштирмоқчи. Mundo Deportivo хабарига кўра, «Эспаньол» Гарсияни трибунадан улоқтирилиши мумкин бўлган буюмлардан асраш учун дарвоза ортига махсус ҳимоя тўрлари ўрнатиши керак бўлади.
Клубдагилар бу чора тажовузкор кайфиятдаги мухлислар сабаб юзага келиши мумкин бўлган санкцияларнинг олдини олишга ёрдам беради, деб умид қилмоқда. Яқинда «Эспаньол» ишқибозлари Жоан Гарсияни каламуш қўғирчоқлари билан «ўққа тутиш» ниятида экани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.
