Добавить новость
ru24.net
World News
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Манзил колониядан қочиб, 3-синф қизни зўрлаган маҳкум 18 йилга қамалди

0

Оҳангарон шаҳрида жамоатчиликни ларзага солган жиноят иши бўйича суд қарори эълон қилинди. Манзил колониясидан қочиб, вояга етмаган қизга нисбатан жинсий жиноят содир этган шахсга нисбатан қонун доирасида қаттиқ жазо тайинланди.

Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида 1994 йилда туғилган М.Т.га оид иш кўриб чиқилиб, суд жараёни якунланган. Жабрланувчининг ёши ва ишнинг оғир хусусияти инобатга олиниб, муҳокама қонун талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида ўтказилган.

Суд ҳукмига кўра, айбланувчи 2016 йилда туғилган, 3-синфда таҳсил олувчи қизга нисбатан зўрлик ишлатиб жинсий жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Унинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан квалификация қилиниб, 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, суд қарорига асосан М.Т. ўта хавфли рецидивист деб эътироф этилди. Белгиланган жазонинг дастлабки икки йилини турмада, қолган қисмини эса махсус тартибли колонияда ўташи белгиланди.

Маълумотларга кўра, мазкур шахс Оҳангарон туманидаги 50-сон манзил колониясида жазо ўтаётган вақтида, фойдали меҳнатга жалб этилган пайтда қочиб кетган. Орадан кўп ўтмай, у оғир жиноят содир этгани гумони билан шу куниёқ қўлга олинган ва унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Суд ҳукми ҳозирча қонуний кучга кирмаган. Тарафлар белгиланган муддатда Тошкент вилояти судига апелляция ёки кассация шикояти бериш ҳуқуқига эга.

Бу қарор жамиятда вояга етмаганларни ҳимоя қилиш масаласида қонуннинг мустаҳкам позициясини яна бир бор намоён этди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса