Добавить новость
ru24.net
World News
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" ярим ҳимоячиси Барриосни сотиб олмоқчи

0
"Манчестер Юнайтед" Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Пабло Барриосни сотиб олишга қизиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk журналисти Дин Жонс хабар берди.

Манбага кўра, "қизил иблислар" қишки трансфер ойнасида ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Барриоснинг трансферига Манчестер клуби бош мураббийи Рубен Аморим шахсан қизиқмоқда.

Португалиялик мутахассис аргентиналик футболчининг истеъдодини юқори баҳолайди. "Манчестер Юнайтед" узоқ муддатли режаларини амалга ошириш учун футболчиларни харид қилишни мақсад қилган.

Пабло Барриос "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг "матрасчилар" билан шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Мадрид клуби сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса