Добавить новость
ru24.net
World News
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

“Ҳазилга йўймасангиз ҳаёт жиддийлашиб кетади” Муқаддас Холиқовадан оилавий муросанинг оддий сири

0

Кўплаб кино ва спектакллардаги роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган актриса Муқаддас Холиқова оилавий ҳаёт, сабр ва муроса ҳақида самимий хотираси билан ўртоқлашди. Актрисанинг айтишича, турмуш ва ижодни бирга олиб бориш осон бўлмаган, аммо вазиятдан чиқишнинг энг кучли қуроли — ҳазил бўлган.

Муқаддас Холиқова ўша йилларни эслар экан, театрдаги иш жадвали жуда тиғиз бўлганини айтади. Спектакллар кеч бошланиб, кеч тугарди. Уйда эса уч нафар кичкина фарзанд — бири уч ёшда, бири икки ёшда, яна бири бир ёшда.

— Эшикни тақиллатардим, — дейди актриса. — Ичкаридан “Ким?” деган овоз келарди. “Мен”, дердим. Турмуш ўртоғим болаларни кўтариб турганча: “Эйй, ишининг онасини…” деб эшикни очарди. Ҳар куни шу ҳолат такрорланарди.

Бир куни эса вазият бутунлай бошқача тус олади. Актриса эшикни тақиллатиб, яна “Ким?” деган саволга бу сафар ўша гапни ҳазил аралаш ўзи айтади. Натижада турмуш ўртоғи кулиб юборади ва эшикни очади. Шу кундан бошлаб эса бу гап бошқа қайтарилмайди.

— Ҳазилга йўймасангиз, ҳаёт жуда жиддийлашиб кетади, — дейди Муқаддас Холиқова. — Баъзан бир оғиз кулгили гап муаммони юмшатиб юборади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса