Добавить новость
ru24.net
World News
Декабрь
2025

Ўзбекистонда: профилактика орқали аҳоли саломатлиги мустаҳкамланади

0

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида аҳоли саломатлигини яхшилашда профилактикага устувор йўналиш сифатида ёндашилмоқда. Ҳужжатда айниқса 40 ёш ва ундан катта аҳоли қатлами орасида кенг тарқалган юқумли бўлмаган касалликларни эрта босқичда аниқлашга қаратилган аниқ мақсад ва кўрсаткичлар белгилаб берилган.

Стратегияга мувофиқ, қандли диабет ва артериал гипертонияни барвақт аниқлаш ишлари сезиларли даражада кучайтирилади. Жумладан, 40 ёшдан ошган фуқаролар орасида қандли диабетни эрта аниқлаш даражасини 70 фоизга, шунингдек, қон босими юқорилигини барвақт аниқлаш кўрсаткичини ҳам 70 фоизгача етказиш мақсад қилинган. Бу эса касалликларнинг оғир асоратларини камайтириш, даволаш натижадорлигини ошириш ва эрта ўлим хавфини пасайтиришга хизмат қилади.

Лойиҳада қон хизмати тизимини ривожлантириш ҳам муҳим вазифа сифатида белгиланган. Тайёрланадиган қон ҳажмини 450 минг литрга етказиш режалаштирилиб, бу шошилинч тиббий ёрдам, жарроҳлик амалиётлари ва турли касалликларни даволашда қон компонентларига бўлган эҳтиёжни барқарор таъминлаш имконини беради.

Соғлом кексаликни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам алоҳида эътибор марказида. Стратегия доирасида 55 ёш ва ундан катта аҳолининг камида 90 фоизини ҳар йили мунтазам профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш режалаштирилган. Шу билан бирга, 40 ёшдан ошган аҳоли орасида жисмоний фаоллик даражасини 50 фоизгача ошириш мақсад қилинган бўлиб, бу кўрсаткичлар ҳар беш йилда махсус тадқиқотлар орқали баҳоланиб борилади.

Ушбу чора-тадбирлар аҳоли ўртасида касалликларни эрта аниқлаш имкониятларини кенгайтириш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва мамлакатда умумий саломатлик кўрсаткичларини босқичма-босқич яхшилашга қаратилган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса