Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ямал дриблинг қироли: 2025 йилда энг кўп дриблинг амалга оширганлар...

0

«Барселона»нинг ёш вингери Ламин Ямал 2025 йилда Европанинг бешта етакчи лигасида энг кўп муваффақиятли дриблинг (рақибни алдаб ўтиш) амалга оширган футболчига айланди. Бу ҳақда Squawka хабар берди.

Маълум қилинишича, 18 ёшли испаниялик иқтидор йил давомида 188 марта рақибини “чалғитиб”, эпчил ҳаракат билан четлаб ўтишни уддалаган. Бу кўрсаткич бошқаларникидан анча юқори: Ямал бу йўналишда ҳаммани орқада қолдирган.

Иккинчи ўринда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Жереми Доку (111), учинчи поғонада эса «Тоттенҳэм» вингери Муҳаммад Кудус (98) қайд этилган.

Европа топ-5 лигаси, 2025 йил — энг кўп муваффақиятли алдаб ўтишлар:

  1. Ламин Ямал («Барселона») — 188

  2. Жереми Доку («Манчестер Сити») — 111

  3. Муҳаммад Кудус («Тоттенҳэм») — 98

  4. Килиан Мбаппе («Реал») — 96

  5. Винисиус Жуниор («Реал») — 86

  6. Андрей Рациу («Райо Валекано») — 77

  7. Янкуба Минте («Брайтон») — 75

  8. Нико Пас («Комо») — 72

  9. Майкл Олисе («Бавария») — 70

  10. Нико Уилямс («Атлетик») — 68

Қисқаси, Ямал ҳозирча “дриблинг подшоҳи” режимини ёқиб қўйган: 18 ёшда шунча рақам — бу оддий статистика эмас, бу катта даражанинг сигнали.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса