Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Электромобил зарядлаш ускуналари божхона тўловларидан озод этилди

0

Ўзбекистонда электромобиллар инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида янги имтиёзлар жорий қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонга асосан, 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача айрим товарлар божхона тўловларидан озод этилади.

Адлия вазирлиги маълум қилишича, ушбу имтиёзлар электр транспорт воситалари, уларнинг бутловчи қисмлари ҳамда электромобилларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган зарядлаш станцияларига татбиқ этилади. Бу қарор “яшил” транспортни оммалаштириш ва замонавий инфратузилмани кенгайтиришга хизмат қилади.

Фармон билан бирга ипакчилик соҳаси ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Ипак ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган йиғириш ва тўқиш ускуналари учун эҳтиёт қисмлар, тут уруғлари ва кўчатлари, шунингдек, турли тоифадаги ипак қурти зотлари ҳам божхона тўловларидан озод қилинади.

Бундан ташқари, чиқиндиларни бошқариш соҳасида фаолият юритаётган корхоналар учун солиқ енгилликлари жорий этилди. 2026–2031 йиллар давомида чиқиндиларни йиғиш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи компаниялар даромад ва ижтимоий солиқни атиги 1 фоиз миқдорида тўлайди.

Имтиёзлардан фойдаланиш учун корхоналар даромадининг камида 90 фоизи чиқиндиларни бошқариш фаолияти ҳиссасига тўғри келиши ва ходимлар ойлик маоши энг кам иш ҳақининг икки бараваридан кам бўлмаслиги шарт.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса