Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2026

Ўзбекистон текстил экспорти бир йилда 11,5 фоизга қисқарди

0

2025 йил январ—ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг текстил маҳсулотлари экспорти 2,3 млрд долларни ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 11,5 фоизга кам. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Экспорт таркибида энг катта улуш тайёр текстил маҳсулотларига тўғри келди — 52 фоиз. Йигирилган ип 28 фоизни, трикотаж мато эса 11 фоизни эгаллади. Қолган 9 фоиз улушга матолар, пайпоқ маҳсулотлари ва гиламлар киради.

Шу билан бирга, 2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистоннинг умумий экспорт ҳажми 30,9 млрд долларга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,2 фоизга ошди. Республиканинг ташқи савдо айланмаси эса 72,8 млрд долларни ташкил этди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса