Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Абдуқодир Ҳусановнинг ишончли ўйини ва «Манчестер Сити»нинг кетма-кет учинчи дуранги

0

Англия Премьер-лигасининг 21-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брайтон» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов учрашув давомида барқарор ва ишончли ҳаракат қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Ўйин бошидanoq ташаббус мезбонлар қўлида бўлди: «Сити» тўп назоратини ушлаб, учрашув суръатини белгилади. «Брайтон» эса тезкор қарши ҳужумларга таяниб, бўш зоналардан фойдаланишга уринди. «Шаҳарликлар» босими тобора кучайди, ҳужумлар кўпроқ қанотлардан — Доку ва Силва орқали қурилди, Ҳусанов эса жойлашувни тўғри танлаб, узатмалар йўналишини ўқишда аниқ ишлади.

Танаффус арафасида Ҳоланд пенальтини голга айлантириб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда «Брайтон» агрессияни оширди: Митома марказга силжиб, узоқ масофадан аниқ зарба йўллади ва мувозанатни тиклади. Шундан сўнг ўйин очилиб кетди, вазиятлар сони кўпайди.

«Сити» заҳирадан тушган футболчилар билан ҳужумни кучайтириб, кетма-кет хавфли эпизодлар яратди. Ҳоланд ва Шерки голга жуда яқин келишди, бироқ меҳмонлар ҳимояси совуққонлик билан ҳаракат қилиб, якуний босимни ҳам натижасиз қолдирди.

Ҳусанов мудофаада изчил ўйнади: яккакурашларда устун келди, шерикларини суғурталади ва ҳал қилувчи хатоларга йўл қўймади. Бу натижа «Манчестер Сити» учун чемпионатдаги кетма-кет учинчи дуранг бўлиб, пешқадамлик учун кескин курашда қимматли очколар йўқотилмоқда. «Брайтон» эса яна бир бор ноқулай рақиб эканини тасдиқлади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса