Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2026

Хаби Алонсо Мбаппе «Барселона»га қарши майдонга тушишини айтди

0

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳатини бартараф этиб, «эл класико» олдидан сафга қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз футболчи Испания Суперкубоги ярим финалида «қаймоқранглилар» «Атлетико»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган баҳсни ўтказиб юборганди. Дербидан сўнг бош мураббий Хаби Алонсо юлдузли форвард яқин вақт ичида жамоа ихтиёрига қайтишини маълум қилди.

«Мбаппе эртага учиб келади. У ўзини яхши ҳис қиляпти ва «Барселона»га қарши ўйнай олади», — деди Алонсо матбуот анжуманида.

Испания Суперкубоги финали якшанба куни, 11-январ санасида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, турнир учрашувлари Саудия Арабистонида ўтказилмоқда.

Килиан Мбаппе тиззасидаги жароҳат сабаб «Реал»нинг кетма-кет икки ўйинида майдонга туша олмаганди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса