Эндрик «Лион»га кетди, аммо «Реал»ни тарк этмади
Мадриднинг «Реал» клубидан «Лион»га ижара асосида ўтган ҳужумчи Эндрик трансфери юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бразилиялик футболчи январ ойининг бошида «тқачилар» сафига қўшилди. Томонлар ўртасидаги ижара шартномаси жорий мавсум якунигача мўлжалланган.
«Дунёдаги энг зўр клубдан айрилиш ҳар ким учун оғир. Барчанинг орзуси бўлган жамоада ўйнашни хоҳлайсан, лекин мен «Реал»ни тарк этмадим — бу шунчаки танаффус. «Лион»да мен ниҳоят доимий ўйнаш имконига эга бўламан ва бу узоқ муддатда «Реал»га ҳам фойда беради. Бу ерда менга керак бўлган ҳамма нарса бор: кучли жамоа, мухлислар, мураббийлар штаби ва ўсиш учун шароит», — дея Эндрикнинг сўзларини Madrid Zone келтирди.
19 ёшли футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.
